МУЗАФФАР (1819 — Бухоро — 1885) — Бухоро амири (1860.23.9 — 1885.13.12). Манттлардан Насруллахоннинг ўғли. Отаси даврида Карманага ҳокимлик қилган. Амир Насрулла вафотидан сўнг, Бухоро тахтига ўтирган. Отаси томонидан Карманага сургун қилинган кишиларни Бухорога кайтариб, юқори лавозимларга тайинлаган. Марказий ҳокимиятга бўйсунишни истамаётган Ҳисор, Шахрисабз, Дарвоз, Кўлоб, Балжувон бекликлари ва Қўқон устига юриш қилиб, уларнинг қаршилигини енгди (1863—65). Маллахон томонидан тахтдан туширилган Қўкрн хони Худоёрхон Бухорога қочиб келганида хонлик тахтини қайта эгаллаши учун унга ҳарбий ёрдам берган (1861). Музаффарнинг ҳукмронлик даври Россиянинг Ўрта Осиё хонликларига қарши ҳарбий ҳаракатлари кучайган даврга тўгри келади. Россия б-н бўлган келишмовчиликларни тинч йўл билан бартараф этишдан умидини узмай, у Нажмиддинхўжа бошлиқ элчиларни Петербургга жўнатди (1865 й. июль). Бирок., кўзланган мақсадга эришилмай, икки ўртада ҳарбий ҳаракатлар бошланди. Музаффар қўшини билан генерал Романовский бошчилигидаги Россия қарбий кучлари ўртасидаги дастлабки тўқнашув Жиззах билан Ўратепа ўртасидаги Эржар (Майдаюлғун)да бўлиб, унда Бухоро қўшини мағлубиятга учраган (1866.8.05). Музаффар муфти Муҳаммад Порсо бошчилигидаги элчиларни Афғонистон ва Ҳиндистон орқали ёрдам сўраб Истанбулга юборса ҳам, рад жавобини олган.. 1868 й. 2—3 июнда Зирабулоқ жангиая мағлубиятга учрагач, 1868 й. 23 июнда Самарқандда имзоланган Россия—Бухоро сулҳ шартномасига кўра, Бухоро амирлиги Россияга тобе булиб қолган. Ўғли ва валиахд Абдулмалик (Катта тура) Россия босқини ва отаси ҳукмронлигига қарши Шахрисабз ва Китобда қўзғолон кўтарганда Музаффар рус қўшинлари ёрдамида уни бостирган (1870). Музаффар даврида Бухоро амирлигининг Россияга қарамлиги кучайиши билан бир қаторда агиаларнинг таъсири ҳам ортган. Бухородаги Эшон Имло мозорида дафн этилган Музаффар фаолияти Аҳмад Дониш, Мирзо Абдулазим Сомий Бустоний, Мирзо Салимбек, С. Айний, Фитрат каби бухоролик тарихчилар асарларида ўзининг талқинини топган.
Ад.: Мирза Абдалазим Сами,Тарих-и салатин-и мангитиййа, Музаффар, 1962; Трактат Ахмад Даниша, История мангитской династии, Душанбе, 1967; Аи ни С, История мангытских эмиров [Собрание сочинений, т. 6 (в 6 томах)], М., 1975; Фитрат, Амир Олимхоннинг ҳукмронлик даври, Т., 1992.
Қаҳрамон Ражабов.