МУЗАФФАРИЙЛАР ДАВЛАТИ — 14 а. нинг 40—50-й. лари бошида Эронда мавжуд бўлган давлат. Ҳулокуийлар давлатинннг инқирозидан кейин вужудга келган. Унга мўғулларнинг Язддаги но-иби Муборизиддин Муҳаммад ибн Музаффар (Элхонийларнинг Язддаги ноиби) асос солган. У Эрондаги мўғул давлатининг таназзулга учраганидан фойдаланиб, Кермон (1340), Форс (1353) ва Исфаҳон (1356)ни ўз давлатига қўшиб олган. Амир Темур 1393 й. да Жан. Эронни босиб олгандан кейин Музаффарийлар давлати барҳам топган. Ҳ. Қазвинийнинг «Тарихи гузида» («Танланган тарихлар») асарида Музаффарийлар давлати тарихини Маҳмуд Қутбий (15-а. боши) ёзганлиги қайд этилган. Музаффарийлар давлати ҳукмдорлари: Муборизиддин Муҳаммад ибн Музаффар (1314—58); Шоҳ Маҳмуд (1358—64); Жалолиддин Шоҳ Шужоъ (1364-84); Мансур (1387-93).