МУЗАФФАРОВ Аҳрор Музаффарович

МУЗАФФАРОВ Аҳрор Музаффарович (1909.1.9, Чимкент ш. – J987.22.5, Тошкент) — биолог олим. Ўзбекистон ФА акад. (1960), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1969), биол. фанлари д-ри (1952), проф. (1955). Тошкент билим юртини тугатган (1929). Фарғона педагогика ин-ти доценти (1944 й. дан), Марғилон ўқитувчилар ин-ти директорининг ўқув ва илмий ишлар бўйича ўринбосари (1945 й. дан), Ўзбекистон ФА Ботаника ва зоология ин-тида катта илмий ходим (1946—48), ихтиология ва гидробиология бўлими бошлиги (1949—50), Ўзбекистон ФА Ботаника ин-ти спорали ўсимликлар лаб. мудири (1950—56), директори (1956—60). ТошДУ биол. ва тупроқшу-нослик ф-ти тубан ўсимликлар кафедраси мудири (1955—62), Ўзбекистон ФА Президиуми аъзоси ва биол. бўлими бошлиғи (1960—70), ФА микробиология бўлими бошлиғи (1970 — 77), 1985 й. дан ФА Президиуми биол. фанлари бўлимининг акад. котиби. Музаффаров Ўрта Осиё тоғларидаги сув ҳавзаларининг сувўтлар флорасини, биринчи марта сувўтларнинг тарқалиш қо-нуниятларини ўрганди. Сувўтларни сунъий йўл билан кўпайтириб, улардан халқ хўжалигининг турли тармоқларида фойдаланиш мумкинлигини исботлаб берди. Шогирдлари билан сув ўсимликларидан ифлосланган сувларни биологик усулда тозалаш, атмосфера азотини тўпловчи кўк-яшил сувўтлардан пахтачилик, ғаллачилик ва шоликорлиқда фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқди. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1979).

Ас: Флора водорослей горных водоёмов Средней Азии, Т., 1958; Флора водоёмов Средней Азии, Т., 1965; Хлорелла, Т., 1974 (ҳамкорликда).

Prev Article

МУЗАФФАР

Next Article

МУЗАҲҲИБ