МУЗЕЙЛАР (юн. musion — музаларга бағишланган жой) — тарихий, моддий ва маънавий ёдгорликларни тўплаш, сақлаш, ўрганиш ва тарғиб қилиш ишларини амалга оширувчи илмий, илмиймаърифий муассасалар. Музейлар хазинасида, асосан, моддий ва тасвирий нарсалар, шунингдек, санъат асарлари жамланади, шу билан бирга ёзма манбалар (қадимдан ҳоз. давргача бўлган тарихий қимматга эга қўлёзмалар, босма ҳужжатлар, китоблар) сақланади.
Замонавий Музейларнинг кўпларига тадқиқот ва таълимтарбиявий вазифаларнинг бир бутунлиги хос. Музейларнинг ўзига хос илмий оммавий ва тарбиявий шакллари — экспозиция, кўргазмалар.
Замонавий илмий таснифда Музейлар тур ва соҳалар бўйича фарқланади. Ижтимоий вазифасига кўра илмий тадқиқотмаърифат (М. нинг асосий қисмини ташкил этади, баъзан улар халқ М., оммавий Музейлар деб ҳам аталади), тадқиқот (илмий тадқиқот интлари қошида ўзига хос лаб. вазифасини ўтовчи) ва ўқув Музейлар ига бўлинади. Соҳалар бўйича тарих, қ. х., табиатшунослик, санъатшунослик, адабиёт, техникага оид ва бошқа Музейларга бўлинади. Шунингдек, Музейларнинг мемориал музейлар, маж-муа ўлкашунослик каби турлари бор.
Музейлар катта илмий тадқиқий ва тарбиявий ишларни олиб боради: тўпламларни бутлайди ва ўрганади; илмий қужжатларни тайёрлайди, музей ашёларини сақлаш ва таъмирлаш тартибини яратади, монография, каталог, йўл-кўрсаткичлар нашр этади; замонавий музейшунослик ишлаб чиққан илмий усул ва методология асосида экспози-цияларда илмий ташвиқотлар олиб боради. Томошабинлар билан ишлашнинг энг муҳим шакли экскурсиядир.
Сиёсий, илмий, маданий, иқтисодий эҳтиёжларни қондирувчи Музейларнинг пайдо бўлиш тарихи узоқ қадимга бориб тақалади. Музейларнинг ўтмишдошлари табиат ва ижтимоий ҳаётдан олинган асл буюмларни хўжалик мақсадларида ва моддий бойлик сифатида эмас, балки мемориал гувоҳнома ва эстетик қимматли асл нарсалар сифатида сақлана бошлаган даврда юзага келган. Критдаги Кнос сарой хазинаси (мил. ав. 16-а.), Ванлар саройи ва инк ко-ҳинларининг архиви (мил. ав. 13—12-а. лар, Хитой), Ниневия сарой кутубхонаси (мил. ав. l-з..) ва б. шулар жумласидан. Кдцимдан ибодатхона, кейинроқ хусусий тўпламларда (мил. ав. 3-а. дан) асосан санъат асарлари жамланган (Варрес, Сулла галереялари, Сервилий, Красе, Лукулл, Помпеи, Цезарь ва б. тўпламлари). Византия собор ва монастирларида, кейинроқ Франция, Италия, Германия ва б. мамлакатлар соборларида турли хил тўпламлар сақланган. Европада илмий вазифалар юклатилган Музейларнинг пайдо бўлиши буюк географик кашфиётлар, амалга ошаётган давр — Уйғониш даврига тўғри келади; бу даврда хайвонот ва ўсимлик дунёси намуналари, минераллар, геодезия ва астрономия асбоблари, этнографик аҳамиятга эга нарсалар жамланган; табиий, илмий, этнография ва тарихийбадиий ноёб нарсалар жамланган сарой тўпламлари (кунсткамералар, мюнцкабинетлар ва б.) шухрат крзонган. Дастлаб Музейлар ва улар ҳақидаги дастлабки тавсифлар, шунингдек, музейшунослик ҳақидаги назарий асарлар ҳам шу даврда пайдо бўлди. Флоренция (Л. Медичи, 15-а.), Рим (Ватикан музейи, 16-а.), Дрезден (Август Саксонский, 16-а.) ва б. жойлардаги антик давр ёдгорликлари тўпламлари шу даврга мансуб. 17—18-а. ларда кейинчалик кўплари давлат миллий Музейлар негизини ташкил қилган хусусий тўпламлар (тарихий, археологик, табиатшунослик, санъатшунослик) шаклланди.
Ўзбекистонда Музейлар 19-а. нинг 2-ярмида ташкил этила бошлаган. 20-а. бошида Ўзбекистонда фақат 3 музей — Тошкент ўлкашунослик музейи (1876, ҳоз. Ўзбекистон тарихи музейи), Самарқанд халқ музейи (1896, ҳоз. А. Икромов номидаги Ўзбекистон халқлари маданияти ва санъати тарихи музейи), Фарғона халқ музейи (1899, ҳоз. Фарғона вилоят ўлкашунослик музейи) бор эди. Уларнинг тўпламлари кам, экспози-цияларининг купи тасодифий матери-аллардан ташкил топтан. 20-а. 20-й. ларидан турли соҳадаги Музейлар ташкил этила бошлади. Музейлар ва маданият ёдгорликлари давлат ихтиёрига ўтказилиб, муҳофаза қилина бошланди. Илмий экспедициялар уюштирилиб, Музейлар учун коллекциялар тўплаш иши йўлга қўйилди, кўплаб Музейлар ташкил этилди. Ҳозир Ўзбекистондаги Музейларнинг асосий қисми Ўзбекистон маданият ишлари вазирлиги қарамоғида. Йирик Музейлар: Ўзбекистон тарихи музейи, Темурийлар тарихи давлат музейи, Ўзбекистон санъат музейи (1918), А. Икромов номидаги Ўзбекистон халқлари маданияти ва санъати тарихи музейи, Ўзбекистон табиат музейи (1876) ва б., Республиканинг деярли барча вилоятларида ўлкашунослик Музейлари, жаҳон аҳамиятига молик мемориал Музейлар бор.
Музейлар, таълимтарбия ва илмий вазифаларга эга бўлган Музейлар тизими тараққиётига объектив эҳтиёжлар ортиб бормоқда. АҚШ, Италия, Франция, Буюк Британия, Германия, Россия ва б. мамлакатлар энг тараққий этган Музейлар тизимига эга.
Музейларнинг халқаро майдонга чиқиши б-н уларнинг таъсир доираси кенгайиб бормоқда. Бунда кўргазмалар айирбошлаш биринчи ўринда туради. Музейлар жаҳоннинг турли мамлакатларига ўз хазиналарини юборади, айни пайтда чет мамлакатларнинг кўргазмаларини ўзларида қабул қилади ва кўргазма ҳамда Музейларда намойиш этади. Музейлар халқаро маданий алокаларни кенгайтиришга ёрдам бермоқда, миллий маданиятларнинг ўзаро бойиши ва халқлар ўртасида ҳамфикрликни ривожлантиришга катта ҳисса қўшмоқда.
Жаҳон Музейлари халқаро ташкилотга бирлашган, ЮНЕСКО таркибида Музейлар халқаро кенгаши (ИКОМ) мавжуд, унинг таркибига миллий Музейларнинг қўмиталари кирган.
Ад.: Садыкова Н. С, Музейное дело в Узбекистане, Т., 1975; Садыков X., Гласе Ю. И., Цой Е., Музеи Узбекистана, Т., 1978; Содиқова Н. С, Маданий ёдгорликлар хазинаси, Т., 1981.
Нафиса Содицова.