МУЗЛИК

МУЗЛИК — шароит қулай жойларда қор тўпланишидан ҳосил бўлиб, қия томонга силжиб турувчи муз массаси. Қор чегарасидан юқорида рельефнинг ботиқ жойида тўпланадиган қорнинг зичланишидан вужудга келади. Ер юзасида ҳоз. вақгдаги Музликлар майд. 16,1 млн. км2 дан ортиқ (қ. Музликлар). М. лар жойлашган ўрни ва шаклига кўра тоғ Музлик ва текислик М. га бўлинади. Музлик ни-шаб томонга сурилиб туради. 1 ° қияликда ерда Музлик силжиши учун калинлиги 55—60 м бўлиши керак. 45° қияликда 1,5—2 м калинликдаги муз силжийди. Музликнинг силжиш тезлиги муз т-расига, жойнинг қиялигига ва муз қалинлигига боғлиқ. Музлик кунига бир неча мм дан 2—3 м гача силжиши мумкин. Тоғ музликлари дарёларни сув билан тўйинтирувчи манбадир. Баъзан силжиб бориб, водийларни тўсиб қўяди ва сув тошқинларига сабаб бўлади.