МУЗЛИКЛАР

МУЗЛИКЛАР — силжиб турадиган табиий муз тўпламлари. Бир суткада бир неча см дан ўнлаб м гача силжийди. Музликлар кўп йиллар давомида тўпланган кррлардан пайдо бўлади. Қутб ўлкаларида (Антарктида, Гренландия ва шим. оролларда) калинлиги 2 —3 км га етадиган муз қатламлари ҳосил бўлади. Музликлар морфологик жиҳатдан 3 турга: ер усти музлиги, тоғ музлиги ва қирғокдаги денгизга томон ястаниб ётган шельф туридаги музликка бўлинади. Тоғ музлигининг йириклари: Аляскадаги Беринг (170 км), Помирдаги Федченко (77 км), Қорақурумдаги Сиачен (75 км) ва б. Энг йирик тоғ музлиги Ўрта Осиё тоғларида. Ер юзидаги Музликларнинг умумий майд. 16,1 млн. км2 дан кўпроқ (қурукликнинг тахм. 11%), ҳажми тахм. 30 млн. км3. Шундан 15 млн. км2 кугб музлиги ҳисобланади. Тяньшанда 8622 км2, Помирда 8400 км2, Ката Кавказда 1430 км2 , Франц-Иосиф ерида 13735 км2, Новая Земляда 22423 км2. Северная Земляда 12472 км2, Камчаткада 866 км2, Олтойда 800 км2 дан кўпроқ музлик бор.

Музликлар кўриниши ва хусусиятлари жихатидан хам бўлинади. Мас, остки қавати қаттиқ муздан иборат фирн музлиги, сўнган вулкан кратерларида жойлашган кальдера музлиги, юқори қисмига қор тўпланадиган ҳавза, қуйи қисми музлик тилидан иборат водий музлиги ва Х..К. Булардан ташқари, водийда шаршарага ўхшаб осилив турган осма водий музлиги, тоғнинг икки ён бағрига оқиб тушган хуржун шаклидаги музлик (Помирдаги Наливкин музлиги), ясситоғларда жойлашган Скандинавия типидаги музлик, материкни қоплаб олган Гренландия типидаги материк музлиги (Арктика ва Антарктидада) бор. Музликлар чучук сув манбаи хисобланиб, айниқса, қурғоқчил р-нларда (мас, Ўрта Осиёда) катта аҳамиятга эга. Ўрта Осиё тоғларида 7000 гаяқин каттакичик Музликлар бор. Уларда тахм. 2000 км3 сув бўлиб, у Ўрта Осиё дарёларидан деярли 12 йил давомида оқадиган сув миқдорига тенг. Ўзбекистондаги кўпгина йирик дарёлар, мас, Амударё, Сирдарё, Зарафшон, Чирчиқ, Сўх ва б. М. дан бошланади ва республика халқ хўжалигидаги ширкат ва деҳқон фермер хўжаликлари ерларини . сув билан таъминлашда катта аҳамиятга эга. Музликлар даги сув ресуреларидан тўғри ва рационал фойдаланиш учун музлик режимини, ташки ва ички жараёнларини билиш лозим. Бу ишлар билан асосан, гляциология фани шуғулланади. Ўрта Осиёдаги Музликлар, асосан, Ўзбекистон ФА, Ўрта Осиё Гидрометеорология ин-ти ва қўшни мамлакатлар илмий марказлари томонидан ўрганилмоқда.

Loading...