МУЗЁРАР

МУЗЁРАР — музлаб қоладиган сув ҳавзалари (кўллар, дарёлар, океанлар) да кемалар қатнови учун йўл (канал) очиб берадиган эшкак винтли кема. У музни тумшуғи билан ўз оғирлик кучи таъсирида ёриб ва ёни билан синдириб йўлни кенгайтириб боради. Музёрарнинг тумшуғи ва қуйруғи ўткир қиррали қилиб, мустаҳкам пўлат қоплаб ясалади. Тумшуғи муз сиртига чиқиб туриши учун 20 — 35° қия қилинади. Эшкак винтлари битта, баъзида иккита ёки учта бўлади. Музёрар бош турбинаси (двигатели)нинг қуввати — 55мВт га етади. Биринчи кучли Музёрар — «Пайлот» 1864 й. Россияда қурилган (двигателининг қуввати 44,2 кВт). Кей-инчалик СССР, АҚШ, Канада, Финляндия, Швеция, Данияда йирик Музёрарлар ясалган.