МЮОНЛАР

МЮОНЛАР (ц,+ — мезонлар) — спини – j га тенг бўлган турғунмас элементар зарралар; яшаш даври 2,2-10»6c, массаси электрон массасидан тахм. 207 марта ортиқ. Мусбат зарядланган ц+ ва манфий зарядланган ц~ М. мавжуд. Улар бир-бирига нисбатан зарра ва антизарра хисобланади. Мюонлар лептонлар синфига киради, яъни электромагнит ва кучеиз ўзаро таъсирларда қатнашади, кучли ўзаро таъсирларда эса қатнашмайди. Мюонлар биринчи марта космик нурларпА америка физиклари К. Андерсон ва С. Неддермейерлар томонидан кузатилган (1936).

Космик нурларда ва зарядланган зарралар тезлаткичларида (юқори энергияли) Мюонлар, асосан я-мезон (пионлар) ҳамда К-мезонларнинг парчаланишидан хрсил бўлади, п ва К-мезонлар эса ўзаро кучли таъсирлашувчи зарралар (адронлар) тўқнашганида, мас, протонлар р ядро билан таъсирлашганида юзага келади. Шунингдек, Мюонлар мезонларнинг электромагнит парчаланишида ҳам ҳосил бўлади.

Мюонларнинг бирор муҳитдан ўтувчанлик қобилияти адронлар, электронлар у-квантларга нисбатан анча юқори. Шунинг учун улар Ер атмосферасидан ўтибгина қолмай, Ернинг ўзига ҳам анчагина киради. Тажрибалар 1012—1013 эВ энергияли космик нурларнинг бир неча км чуқурликкача ўтишини кўрсатди.

Prev Article

МЮОНИЙ

Next Article

МЯО