НАБЕРЕЖНИЕ ЧЕЛНИ — Татаристон Республикасидаги шаҳар (1930 й. дан, 1982—88 й. ларда Брежнев ш.). Кама дарёсидаги пристань. Яқин т. й. станцияси — Круглое Поле (17 км). Аҳолиси 520,3 минг киши (1998). Илгари ёғочсозлик, тўқимачилик ва озиқовқат саноати маркази эди. 1970 й. да Кама автомобиль з-дининг қурилиши муносабати билан тез ривожланди. Озиқовқат, ёгочсозлик саноати корхоналари мавжуд, қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Қуйи Кама ГЭС бор. Политехника, педагогика ин-тлари, қўғирчоқ театри ишлаб турибди.