НАБИ

«НАБИ», набидлар — 1890—1905 й. ларда Парижда ижод қилган рассомлар гуруҳи; П. Серюзье, М. Дени, К. Руссель, П. Боннар, Э. Вюйяр, А. Майоль ва б. П. Гоген ва Понт-Авене мактаби таъсирида бўлган «Наби»лар «модерн» услубининг ўзига хос турини яратдилар. Уларнинг ижодига адабий символизмга яқинлик, рангнинг ҳукмронлиги, шаклнинг умумлашма безаги, майин мусиқий ритм, француз санъати, япон гравюраси ва итальян примитивини услублаштириш хос. Серюзье, Дени, Руссель асарларига диний мистик кайфият хос бўлса, Боннар, Вюйяр ва б. нинг асарлари нозик лирик образ қурилиши билан ажралиб туради. «Наби» лар маҳобатли рангтасвир, графика, амалий безак санъатига мурожаат қилдилар (гилам, витраж, мебель учун эскизлар).

Loading...