НАБИЕВ

НАБИЕВ Жўрабек (1941.10.2, Тожи-кистоннинг Ғулакандоз қишлоғи) — хонанда (лирик тенор), бастакор, актёр. Тожикистон халқ артисти (1980). Ленинобод (ҳоз. Хўжанд) пед. ин-тини тугатган (1963). Хўжанд давлат мусиқали комедия театрида яккахон хонанда (1962—96), директор (1996—98). Тошкент консерваториясининг проф. (2000 й. дан). Фарғона-Тошкент ҳофизлик мактабининг намояндаси бўлиб, Бухоро мақом ижрочилик услубини ҳам мукаммал ўзлаштирган. Ниҳоятда кенг репертуаридан мақом йўллари, бастакор ашулалари, катта ашулалар, ўзбек, тожик ва б. халқлар қўшиқлари ўрин олган: «Насруллойи», «Самарқанд Ушшоғи», «Тошкент Ироқи», «Мўғулчаи Дугоҳ», «Феруз I-II», «Бебокча» ва б. Унинг муаллифлик қўшиқларидан «Қараб қўй», «Унутмасман», «Сен туғилган кун», «Қурбон бўлсайдим», «Эл дегай афсонадир» ва б. ўзининг ҳалқчиллиги, мазмундорлиги, мусиқий ифодавийлиги билан ажралиб туради. Мусиқий театр саҳнасида Озар («Тугалланмаган қўшиқ»), Содирхон («Уйғониш») каби образлар яратган. Осиё, Европа, Америка мамлакатларида гастролда бўлган. «Мелодия» граммёзув фирмасининг «Олтин диск» мукофотига сазовор бўлган (1990).

Loading...