НАБИЕВ Вали Набиевич

НАБИЕВ Вали Набиевич (1916.31.1 — Ғиждувон тумани — 1999.7.3) — 2-жаҳон уруши қатнашчиси, гвардиячи старшина. 16-гвардиячи отлиқ аскарлар дивизиясининг 60-гвардиячи Чернигов отлиқ аскарлар полки, 2-эскадрон взвод командирининг ёрдамчиси. 1936—38 й. ларда армия сафида, Ҳасан кўли ёнидаги жангда қатнашган. 1943 й. 18 сент. да Днепр дарёсини биринчилардан бўлиб кечиб ўтишдаги жасорати учун Қаҳрамон унвони берилган (1944 й. 15 янв.). Урушдан кейин Ғиждувон ш. да яшаган. Ғиждувон туманида к-з раиси, к-злараро маиший хизмат кўрсатиш комбинатининг бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2001 й. 9 майда Ғиждувон туман марказидаги Хотира майдонида бюсти ўрнатилган, кўчалардан бирига Набиев номи берилган

Loading...