НАБОНИД

НАБОНИД — Бобилнинг сўнгги подшоси (мил. ав. 556—539 йларда ҳукмронлик қилган). Оромийларлан. Набонид Эрон билан курашиш учун Ғарбий Осиёнинг барча оромий қабилаларини ягона давлатга бирлаштиришга ҳаракат қилган. Арабистондаги Тайму ва б. вилоятларни тобе эттириш учун 10 йил курашган, ўғли Валтасарни Бобил ноиби қилиб тайинлаган. Диний ислоҳотлар ўтказган, Ой маъбуди Синага ҳомийлик қилган. 539 й. кузида Бобил форслар томонидан босиб олинган. Набонид асир олинган.

Loading...