НАДДОФ (араб. — тарамоқ, титмоқ) — ўрта асрларда пахта ёки жун титувчи, саваловчи киши. Ўрта Осиёнинг йирик шаҳарларида алоҳида маҳаллаларда яшаган. Уларнинг меҳнати, асосан, калавачилик — ип йигирувчиларга пахтани чигитдан ажратиб, савалаб беришдан иборат бўлган. Наддофлар шаҳар аҳолисининг энг камбағал табақаси ҳисобланиб, босқинчилик зулмига қарши қўзғолонларда асосий кучни ташкил этган. Mac, Самарқандда мўғуллар зулмига қарши кўтарилган Сарбадорлар қўзғолонига Наддофлар маҳалласининг оқсоқоли Абу Бакр Кулуип (Калавий) Наддоф бошчилик қилган.