НАДЕЖДИН Борис Борисович

НАДЕЖДИН Борис Борисович (1905.4.5, Смоленск ш. — 1961.7.3, Тошкент) — композитор ва педагог. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1950). Москва консерваториясини тугатгач (1936), Тошкент консерваториясида (1937 й. дан), Ҳамза но-мидаги мусиқа билим юртида (1941 — 45) ўқитувчи. Ўзбекистонда профессионал композиторлик таълими ривожига, мусиқа мактаблари педагогик (фортепиано) репертуари шаклланишига катта ҳисса қўшган. Ижодида ўзбек халқ куйларига кенг таянган ва ижобий қўллаган. Бастакорлар Т. Жалилов билан ҳамкорликда «Асрлар» (1943) ва «Алпомиш (1949), Ю. Ражабий билан «Фарҳод ва Ширин» (1944) мусиқали драмаларини яратган. Шунингдек, симфоник оркестр учун «Симфониетта», «Сегоҳ», «Пахта» (Ю. Ражабий б-н), «Болаларга», «Вальс», овоз ва чолғулар оркестри учун «Абдураҳмонбеги», «Эй, Ватан»; болалар учун фортепиано пьесалари ва қўшиқлар яратди. Тошкентдаги 5-болалар мусиқа мактабига Надеждин номи берилган. Шогирдлари орасида С. Бобоев, Б. Гиенко, Сайфи Жалил, Т. Қурбонов, С. Ҳайитбоевлар бор.

Loading...