НАДИМИЙ

НАДИМИЙ (тахаллуси; асл номи Болтаниёз Қурбонниёз ўғли) (? — Хива — 1938) — шоир, хаттот. Акаси Муҳаммад Ёқуб Ҳаррот Девондан ҳуснихат қоидаларини ўрганган. Надимий умрининг охиригача Хивадаги идораларда турли лавозимларда ишлаган. Шарқ шоирларининг асарларини мутолаа қилиб, уларнинг таъсирида шеърлар ёзган. 1908 й. да кўчирган мукаммал девонида ўзбек мумтоз шеъриятининг турли жанрларида ёзилган асарлар бор. Шеърларида инсоний муҳаббатни улуғлайди, кишиларни олий фазилатлар эгаси бўлишга чақиради. Надимий китобат қилган Абдулвоҳид ибн ал-Муфтийнинг «Ажойиб ул-қисас» асари таржимаси (1907, инв. № 874), замондош шоирлардан Шиносий девони (1908, инв. №1145), Табибийнинг 2 девони (1909, инв. №927, 1910, инв. № 257) ва ўзи таржима қилган «Вомиқ ва Узро» достони (1910, инв. № 2057) ва ўзининг 3 девони Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-ти Қўлёзмалар фондида (№ 901, 902, 906) сакданмоқда. Надимий асарлари баёзлардаҳам учрайди (Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-ти Қўлёзмалар фонди, инв. инв. № 6771, 6939, 6969).

Loading...