НАФИС

НАФИС — қишки, эрта ҳосилга кирадиган олма нави. Р. Р. Шредер номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик и. т. ин-тида маданий навларнинг эркин чангланишидан олинган уруғдан ўстирилган ўсимликлардан танлаб чиқарилган (1963, М. М. Мирзаев, O. K. Афанасьев, А. Ҳамрохўжаев). Дарахти кенг пирамидасимон, кучли ўсади, шохшаббаси сийрак, навдалари тўқ жигарранг. Гуллари йирик, пуштиранг. Апр. да гуллайди (10—14 кун). Голден Делишес, Пармен, Жонатан каби навлардан яхши чангланади. Меваси йирик (160—180 г), силлиқ, қизил, са-риқ, эти оқ, ширин, мулойим, ҳар йили ҳосил қилади. Меваси окт. бошларида териб олинади. Кучли ўсадиган пайвандтагларда 5—6-йили, пакана пайвандтагларда 3-йили ҳосилга киради. Бактерияли ва ви-русли касалликларга чидамсиз. Ўзбекистоннинг барча мевачилик зоналарида и. ч. синовлари учун р-нлаштирилган.

Loading...