НАФОСАТ — гўзаллик тури. Нарса ва ҳодисаларнинг ташқи кўриниши (шакли, ранги)даги алоҳида мукаммалликни, мутаносибликни ифодалайди (Мас, спортчи қиз ёки йигитнинг қадди-қомати, турфа гулларнинг рангбаранглиги). Кишиларнинг муомаласи, нутқи, акли, кийинишига нисбатан Нафосат тушунчаси уларнинг назокатли, нозик дидли эканлигидан дарак беради. Нафосат бадиий адабиётда воқеликдаги табиатан нафис нарса ва ҳодисаларнинг инъи-коси сифатида ифодаланса, санъатда, нимани акс эттиришидан қатъи назар, акс эттириш услубининг ниҳоятда нозик ифодалилигида, ижро усулининг алоҳида нафислигида юзага чиқади. Ҳақиқий Нафосатни сохта, ясама нафисликдан ажрата билиш лозим. Юксак инсоний фазилатларни, халқчил ғоя, ижтимоий мазмунга эга бўлган ва табиат гўзаллигини акс эттирган Нафосат гина ҳақиқий ҳисобланади.