НАГАЛАР

НАГАЛАР — Ҳиндистондаги халқлар гуруҳи (ао, сема, ангама ва б.). Нагаленд штатининг асосий аҳолиси. Манипур ва Ассом штатлари, шунингдек, Мьянма (100 минг кишидан кўп)нинг қўшни р-нларида яшайдилар. Умумий сони 2 млн. 150 минг киши (2000). Нага тилида сўзлашади. Диндорларининг бир қисми христиан (асосан, баптист) лар, крлганлари анъанавий линий эътикрдларга риоя қиладилар. Ҳиндистон ҳукумати 1957 й. Н. ни Ассом штати таркибидан чиқариб, уни Туэнсанга — «нага тоғлари» деб номланувчи марказга бўйсунувчи ҳудудга айлантиришга қарор қилди, 1963 й. эса Нагаленд («Нагалар мамлакати») штати барпо этилди.

Loading...