НАГАЛЕНД — Ҳиндистоннинг шим.-шарқий қисмидаги штат. Мьянма билан чегарадош. Маъмурий маркази — Кохима ш. Майд. 16,5 минг км2. Аҳолиси 1,9 млн. киши (2001). Нагаленд 1963 й. да Ассом штатининг нагалар яшайдиган қисмларидан тузилган. Аҳолисининг 67% христиан динига эътиқод қилади. Н. Ассом—Мьянма тогларида (энг баланд жойи 3824 м, Паткай тоғи) жойлашган. Иклими субэкваториал, муссонли иклим. 1000 м баландликкача доим яшил тропик ва муссонли ўрмонлар, ундан юқориси игна баргли ўрмонлар билан қрпланган. Тоғ тепалари яйловлардан иборат.
Нагаленд — аграр штат. Хўжалигининг етакчи тармоғи — деққончилик. Аҳолининг 85% қ. х. да банд. Тоғлар оралиғидаги тор водийларда шоли экилади, шунингдек, буғдой, маккажўхори ва дуккаклилар ҳам етиштирилади. Ўрмон хўжалиги ривожланган. Озиқ-овқат (қанд-шакар) саноати корхоналари, қоғоз, фанер, цемент з-длари, ГЭС ишлаб турибди. АЭС қурилмоқда. Ҳунармандчиликда газлама тўқилади. Кохима ва Лумани ш. ларида ун-т бор. Юк ва йўловчилар т. й. ва ҳаво йўллари орқали ташилади.