НАГАНО

НАГАНО — Япониядаги шаҳар, Хонсю о. нинг марказий қисмида, Тикума дарёси водийсида. Нагано префектурасининг маъмурий маркази. Аҳолиси 360,1 минг киши (2000). Транспорт йўллари тугуни. К,. х. (боғдорчилик, гулчилик, сут чорвачилиги) р-нининг муҳим савдо маркази. Машинасозлик, озиқ-овқат, ёғочсозлик саноати корхоналари мавжуд. Мусиқа асбоблари ишлаб чикарилади. Ун-т бор. Буддизмнинг (Дзенкодзи ибодатхонаси) қад. марказларидан.

Prev Article

НАГАЛЕНД

Next Article

НАГПУР