НАГАСАКИ — Япониядаги шаҳар, Кюсю о. нинг ғарбида, Нагасаки қўлтиғи сохилида жойлашган. Нагасаки префектурасининг маъмурий маркази. Аҳолиси 423,2 минг киши (2000). Йирик порт. Япониянинг жан. сувларидаги балиқовлаш базаси. Кемасозлик ва кема таъмирлашнинг йирик маркази. Машинасозлик, озиқ-овқат, металлургия, тўқимачилик, нефть кимёси, ёғоч тилиш саноатлари ривожланган. Ун-т, савдо-саноат музейи, қад. санъат ва б. музейлар бор. Шаҳар 12-а. дан маълум. 16 — 17-а. ларда Нагасакида пор-тугаллар факторияси бўлган. 2-жаҳон уруши охирида, 1945 й. 9 авг. да шаҳарга ташланган атом бомбаси натижасида шаҳарнинг кўп қисми вайрон бўлган, 75 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган ва яраланган. Нагасаки эркин режа асосида курилган. Меъморий ёдгорликларидан 16—19-а. ларда қурилган Сува ибодатхонаси, будда ибодатхоналари ансамбллари, кўприклар, католиклар черковлари сақланган. 1945 й. 9 авг. даги вайронагарчиликлардан кейин қайта қурилган бинолар қаторида Тинчлик боғи (халқаро маданият маркази биноси б-н) ва монументи қурилган.