НАГОЯ

НАГОЯ — Япониядаги шаҳар. Хонсю о. да, Исе қўлтиғи соҳилида. Айти префектурасининг маъмурий маркази. Ахрлиси 2,17 млн. киши (2000). Мамлакатнинг йирик (Токио ва Осакадан кейин 3-ўринда) саноат, молия, транспорт, савдо ва маданий маркази. Асосий портлардан бири (йиллик юк ортиб-тушириш 110 млн. т дан ортиқ, Япония ташқи савдо юк айланмасининг 1/2 қисми). Нагоя — 27 шаҳарни (энг йириклари Тоёта, Окадзаки, Итиномия, Сето) ўз ичига олган агломерация маркази. Машинасозликнинг турли соҳалари (жумладан, электротехника, радиоэлектроника, кемасозлик, автомобилсозлик, аниқ приборсозлик ва б.), қора ва рангли металлургия, нефть кимёси ривожланган. Тўқимачилик (жун ва сунъий газламалар и. ч.), озиқ-овқат, полиграфия, фарфор-керамика саноати корхоналари мавжуд. Ун-т, ботаника боғи, музейлар, метрополитен бор. Меъморий ёдгорликлардан Ацута ибодатхонаси (мил. бошларида қурилган), қаср (1612), Тофукудзи ибодатхонаси (735) сақланган.

Loading...