НАГПУР

НАГПУР — Ҳиндистоннинг марказий қисмидаги шаҳар. Маҳараштра штатида, Наг дарёси бўйида. Аҳолиси 1,96 млн. киши (2001); асосан ҳинди, маратҳи тилида сўзлашади. Муҳим савдо-транспорт тугуни. Мумбай — Калькутта т. й. ва автомагистралининг деярли ўртасида жойлашган. Ип газлама саноатининг йирик маркази. Озиқ-овқат, керамика, ойнашиша, полиграфия саноатлари ривожланган. Совиткичлар и. ч., шина з-длари мавжуд. Ҳунармандчиликда олтин ва кумуш ипли матолар тўқилади. Ун-т, археология музейи, и. т. муассасалари, шаҳар атрофида апельсин боғлари бор, пахта экилади. Нагпур яқинидан марганец қазиб олинади. Шаҳарга 18-а. бошларида асос солинган. 18-а. нинг 30-й. ларидан Маратҳ султонлиги таркибидаги Бхонсле давлати пойтахти бўлган. 1853 й. Британия Ҳиндистони таркибига қўшилди ва Марказий провинцияларнинг маъмурий марказига айланди. 1950—56 й. ларда Мадьхя-Прадеш штатининг маъмурий маркази бўлган.

Prev Article

НАГОЯ

Next Article

НАДИР