НАИМОВ

НАИМОВ Ҳаёт (1912.21.3 — Бухоро — 1995.14.2) — актёр, реж. Ўзбекистон халқ артисти (1967). Бухоро мусиқа билим юртини тугатган (1930). Бухоро театрида созанда (1930—41), актёр (1941— 78), реж. ёрдамчиси (1978—86). Наимов купроқ ҳажвий актёр сифатида танилиб, ўзбек халқ масхарабозлик те-атрининг ижрочилик анъаналарини давом эттирган. Ранг-баранг сатирик ва драматик образлар яратиб, саҳна санъатида узига хос ижро услуби билан из қолдирди. Қози (Ҳамз а , «Майсаранинг иши»), Вали (У. Ҳожибеков, «Аршин мол олон»), Шмага (А. Островский, «Айбсиз айбдорлар»), Мансур (Уйғун, И. Султон, «Алишер Навоий»), Заргаров (А. Қаҳҳор, «Оғриқ тишлар»), Мирзакаримбой (Ойбек, «Қутлуғ қон»), Ҳошим лаббай (С. Ғани; Ф. Солиев, «Туй»), Тошболта (Ҳ. Ғулом; М. Левиев, «Тошболта ошиқ»), Мулла Башир (С. Жамол, «Гули сиёҳ») каби образлар билан элга танилди.

Prev Article

НАИМ САИД

Next Article

НАЙЗА