НАЖАФ, аннажаф — Ироқнинг жан. қисмидаги шаҳар, Фурот дарёсининг ўнг соҳилида. Нажаф муҳофазасининг маъмурий маркази. Аҳолиси 310 минг кишидан зиёд (1990-й. лар ўрталари). Нажаф — Макка ва Мадинага бориладиган йўл ёқасидаги савдо-транс-порт маркази. Шаҳарга 8-а. ўрталарида асос солинган. 11-а. да девор билан ўралган. Нажаф — шиаларнинг муқаддас шаҳарларидан. Нажафда халифа Али масжид-мақбараси (Аббосийлар даврида қурилган) бор.