НАЖД

НАЖД — Саудия Арабистонидаги вилоят. 5—6-а. ўрталарида арабларнинг кинда қабиласи қўл остида бўлган. 7 — 9-а. ларда Араб халифалиги, кейинчалик Арабистон я. о. да мавжуд бўлган давлатлар таркибида. 18-а. да ваҳҳобийлар ҳаракати маркази бўлган. Улар бу ерда Нажд амирлигини тузганлар (18-а. охири —20а. боши, танаффуслар б-н). Биринчи жаҳон урушидан сўнг Нажд амирлиги Шим. ва Марказий Арабистонни бирлаштириш курашига рахнамолик қилган, натижада Ҳижоз, Нажд ва бирлашган вилоятлар давлати (1932 й. дан Саудия Арабистони) пайдо бўлган.

Prev Article

НАЖАФОВ

Next Article

НАЖМИ СОНИЙ