НАЖДАК

НАЖДАК (туркийча) — майда ва юпқа донадор кристаллардан иборат тоғ жинси. Бокситларнинг метаморфизмга учрашидан ҳосил бўлади. Наждак таркибидаги корунд бошқа минераллар (магнетит, хлорит, гематит, кварц ва мўрт слюдалар ва ҳ. к.) билан бирикиб кетган. Таркибида 60% гача корунд бўлган Наждак табиий абразив материалларга киради. Наждакнинг қаттиқлиги минералогик шкала бўйича 7—8. Ранги қора, қорамтир кулранг, тўқяшил. Наждак кўпинча мармарларда линза, шток, уюм, томирлар шаклида, баъзан эса габбро, норит, гранитларда ва бу жинслар контактида ксенолитлар кўринишида мавжуд. Ўзбекистонда кўп жойларда (Нурота тоғлари, Молгузар ва б.) учрайди.

Loading...