НАЖМИДДИНОВ

НАЖМИДДИНОВ Муҳиддин ҳожи (1888 — Андижон — 1964) — халқ созандаси (дутор, танбур) ва хонандаси. Бобоси Шамсиддин ва отаси Нажмиддин ҳофизлардан дутор ва танбур чалишни ҳамда ФарғонаТошкент маком йўлларини ўрганган. Тожи Мубталодан «Уззол», «Илғор», «Ажам Шерозий», «Насруллойи», «Наврўзи ажам» йўлларини ўзлаштирган. Айниқса, «Курд», «Чўли курд», «Сайқал» ва б. куйларни дуторда маҳорат билан ижро этган. 1924 й. Н. Андижонда Ҳамза ташкил қилган миллий мусиқа тўгарагида мусиқа раҳбари бўлган. Ўзбек давлат концерт-этнографик труппаси (1926 — 28), Ҳамза театри (1929—30)да созанда. Самарқанд вилоят мусиқали драма театри (1930—31) ҳамда 1931 й. дан Қўқон темирйўлчилар театрида мусиқа раҳбари. В. Успенский ва И. Акбаров 1931 й. дан Нажмиддиновдан бир қанча йирик куй ва ашулалар ёзиб олишган.