НАЛБАНДЯН Микаэл Лазаревич

НАЛБАНДЯН Микаэл Лазаревич [1829.2(14). 11, Ростов-Дон тумани — 1866.31.3. (12.4), Камишин ш. ] — арман ёзувчиси, файласуф. Янги арман адабий тилининг асосчиларидан бири. 1855—58 й. лар Москва ун-тининг тиббиёт ф-тида таҳсил олган, сўнг шу ерда арман тилида нашр этиладиган «Юсисапайл» («Шимол ёғдуси») жур. да ишлаган (1858—60). «Колокол» ва «Современник» жур. ларининг таъсирида инқилобий демократизм томонига ўтган. Налбандян 1860—62 й. ларда Туркия, Ҳиндистон ва Ғарбий Европа мамлакатларига саёҳати давомида А. И. Герцен ва Н. П. Огарёвлар билан танишган. Кейинроқ «Мегу» («Асалари») жур. қошида яширин инқилобий ташкилот тузган, жамиятни кескин танқид этувчи асарлари учун қамоққа олинган ва кейинчалик сургунда вафот этган. Налбандян фалсафа, иқтисод, пед., тилшунослик б-н шуғулланган, Фейербах ва Чернишевский фикрларини ривожлантирган. Налбандян фалсафаси арман халқи ижтимоий тафаккури ривожида муҳим босқич ҳисобланади. Асосий публицистик асари «Деҳ-қончилик ҳақ йўл» (1862). «Бировга сўз, бошқага келин» (1858), «Кундалик» (1858—60) романлари билан арман танқидий реализмига асос солган. Адабий-эстетик қарашлари «Арман ёзуви ҳақида сўз» (1854—55), «Танқид» (1858) асарларида ўз ифодасини топган.