НАМ СИҒИМИ

НАМ СИҒИМИ, тупроқ нам сигими — тупроқнинг намни тутиш хусусиятини тавсифловчи катталик; тупроқ массаси ёки қуруқ тупроқ ҳажмига нисбатан фоизлардаги намлик миқдори ёки сув қатламининг мм лардаги баландлигида ифодаланади. Туп-роқнинг гранулометрик таркиби ва тузилишига, ундаги гумус таркибига боглик. Нам сиғимининг асосий турлари тўла Нам сиғими (тупроқнинг барча говаклари сув билан тўлганда) тупроқ сингдира оладиган сув миқдори; капилляр Нам сиғими — грунт сувлари сатҳи устидаги тупроқ қатлами сув ва тупроқ зарралари ўртасидаги молекуляр тортишиш кучлари таъсирида тутиб турадиган энг кўп сув миқдори. Меъёрий (чегарадаги) дала Нам сиғими (барча гравитацион сув оқиб кетгандан сўнг тупроқ тутиб қоладиган сув миқдори, ўсимликлар учун асосий намлик манбаи). Меъёрий дала ва капилляр Нам сиғими экинлари оптимал суғориш режимини ҳамда мелиорация учун зарур сув нормаларини ҳисоблаб чиқишда катта аҳамиятга эга. Меъёрий дала Нам сиғими 1 м қалинликдаги гилли тупроқ учун, одатда, тупроқ массасига нисбатан 25%, оғир ўртача қумокликда 19%, енгил қумокликда 16%, қумлоқда 13% ва қумликда 10% атрофида бўлади (яна қ. Ўсимликнинг сув резкими). Собиржон Азимбоев.

Loading...