НАМ ТЎПЛАШ

НАМ ТЎПЛАШқор ва ёмғир сувларини тўплаш, оқиб кетишига йўл қўймаслик йўли билан тупроқца нам йиғишга қаратилган агротехникавий тадбир. Тупроқнинг 1,5—2 м қатламида экинлар келгуси йил баҳорда ёки ёзнинг бошланишида фойдаланиши мумкин бўлган сув захирасини яратиш учун ўтказилади. Нам тўплаш намгарчилик етишмайдиган ва ўзгариб турадиган минтақаларда муҳим аҳамиятга эга. Ўрта Осиё худудида Нам тўплаш, асосан, тоғ олди р-нларда олиб борилади. Нам тўплаш бошқа агротехникавий тадбирлар (эрта шудгорлаш, кузги ёки қишки сув бериш ва ҳ. к.) билан қўшиб олиб борилганда яхши самара беради. Нам тўплашга куздан хрзирлик кўрилади, жойнинг рельефи, тупроқ ҳолати ва ҳ. к. ни ҳисобга олган ҳолда олдиндан тайёрланган технология ха-ритасига мувофиқ олиб борилади.

Loading...