НАМАНГАН АДИРЛАРИ

НАМАНГАН АДИРЛАРИНаманган вилоятидаги адирлар. Наманган шаҳридан шим. да, жан.-ғарбий йўналишда жойлашган. Уз. 35—40 км, эни 8—10 км. Адирлар плиоцен — қуйи тўртламчи даврнинг қўнғир алевролитларидан ту-зилган, уларга кичик қатлам ҳолда гравелит ва конгломератлар аралашган. Наманган адирлари меридианал йўналишда оқадиган сой (Чортоқсой, Поччаотасой, Наманган-сой, Косонсой ва б.)лар ўзани б-н бўлинган. Чеккалари атрофидаги текисликларга секин-аста қўшилиб кетган. Бир оз тикроқ ён бағирларида туб жинслар юзаси очилиб крлган. Тупроқлари ювилган, дағал скелетли, юпқароқ, гумус миқдори 0,5—1,0%. Оддий бўз тупрокларда ранг, қўнғирбош, эфемероидлар кенг тарқалган. Яйлов чорвачилигида фойдаланилади. Кейинги вақтларда адирли ерлар ўзлаштирилиши муносабати билан тупроқларнинг шўрланиши, эрозия, ён бағирларининг ўпирилиши каби жараёнларнинг ривожланиши кузатилмоқда.