НАМАНГАН КАРБОНАМ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

НАМАНГАН «КАРБОНАМ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ — «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси таркибидаги корхона. Асосий и. ч. маҳсулотлари: техник, тозаланган карбоксилметилцеллюлоза, бургилаш реагенти, шунингдек, халқ истеъмоли моллари, гулқоғоз елими ва б. ишлаб чикаради. Наманган кимё заводи номи б-н 1942 й. да нефтни қайта ишлаш саноати учун карбоксилметилцеллюлоза и. ч. мақсадида ташкил этилган. 1983 й. да з-дда тозаланган карбоксилметилцеллюлоза и. ч. бўйича янги цех очилди. 1991 й. гачаз-д собиқ Иттифоқтар-кибига кирувчи республикаларнинг нефть-газ саноати эҳтиёжларини таъминловчи ушбу турдаги маҳсулотларнинг асосий ишлаб чиқарувчиси эди. Корхона 1997 й. дан «Карбонам» очиқ турдаги акциядорлик жамияти. 3-д техник ва тозаланган карбоксилметилцеллюлоза и. ч. га ихтисослашган Марказий Осиёда ягона корхона. Фаргона фуран бирикмалари з-дида ишлаб чиқариладиган целлюлоза асосий хом ашё ҳисобланади. Корхона маҳсулотларининг 30% ички бозорга, қолган қисми экспортга чикарилади. Асосий истеъмолчилари — нефтни қайта ишлаш ва лок-бўёқ саноати корхоналари. Наманган карбонам акциядорлик жамияти «К.» А. Ж. йилига 13 минг т техник ва 2,6 минг т тозаланган карбоксил-метилцеллюлоза и. ч. қувватига эга.