НАМАНГАН МЕХМАШ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

НАМАНГАН «МЕХМАШ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ — «Ўзмашсаноат» уюшмаси таркибидаги и. ч. корхонаси. Асосан, ностандарт қурилмалар, сув қувурлари зулфинлари, махсус технологик ускуналар, қ. х. техникаларига эҳтиёт қисмлар, металлконструкциялар ва халқ истеъмол моллари, гилам тўқиш дастгохлари, сейфлар ва б. маҳ-сулотлар ишлаб чикарилади. 1974 й. да «Наманган механизация ва автоматлаштириш воситалари машинасозлик заводи» номи билан ишга туширилган, 1982 й. да илғор технологик ускуналар билан қайта жиҳозланган корхона қуриб битказилди. 1991й. га қадар харбий саноат ускуналари и. ч. га ихтисослаштирилган. 1995 й. дан ҳоз. номда. Корхонада бир йилда 50 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар тайёрланади.