НАМАНГАН МУХАНДИСЛИКИҚТИСОДИЁТ ИНСТИТУТИ

НАМАНГАН МУХАНДИСЛИКИҚТИСОДИЁТ ИНСТИТУТИмуҳандис ва иқтисодчи мутахассислар тайёрлайдиган олий ўқув юрти. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат ин-ти Наманган филиали негизида 1992 й. ташкил этилган. Ин-т таркибида 5 ф-т (иқтисод, молия, механика, технология ва сиртқи) бор. Ин-тда 17 та кафедра, иқтидорли талабалар интернати, лицейи, иқтисодий таълим ҳудудий (регионал) маркази ва унинг қошида ихтисослашган спорт бўлими, илмий ва халқаро алоқалар, маънавият бўлимлари ва иқтидорли талабалар билан ишлаш, ахборотлар технологиялари ва масофавий ўқитиш маркази, мультимедиа синфлари, тайёрлов курслари, марказий кутубхона ва шохобча кутубхоналар (80 минг нусха), 4 та илмий лаб., «Лочин» спорт-согломлаштириш клуби, «Зиё» кичик босмахонаси мавжуд. Ин-тда дарсликлар, рисола ва услубий қўлланмалар чоп этилади.

Ин-тда 9 та йўналиш бўйича бакалаврлар тайёрланади, магистратура ва аспирантура мавжуд. Ин-тда 120 проф,ўқитувчи, жумладан 7 фан д-ри ва проф., 61 фан номзоди, доцентлар ишлайди (2003).

Ин-т 2 мутахассислик (менежмент ва тўқимачилик хом ашёсини дастлабки ишлаш мутахассисликлари) бўйича аспирантура оркали олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлайди.

Магистратурада узлуксиз таълим тизимининг юқори малакали магистрларини тайёрлаш учун 6 та мутахассислик гуруҳлари ташкил қилинган. Ин-т олимлари Москва тўқимачилик академияси ва Санкт-Петербург технология ва дизайн ин-ти, АҚШ халқаро ривожланиш агентлиги «Евроазия» жамғармаси ва Халқаро меҳрибонлик корпуси билан ҳамкорлик қилиб келади. Ин-тда ўтказилган и. т. ишлари натижасида 10 дан ортиқ ихтиро қилинди ва уларнинг аксарияти и. ч. га жорий этилди. Ин-тда 2002/2003 ўқув йилида 2300 дан ортиқ талаба таълим олди.

Loading...