НАМАНГАН МУХАНДИСЛИКПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ

НАМАНГАН МУХАНДИСЛИКПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ — муҳандис-педагоглар, муҳандислар, иқтисодчипедагог ва иқтисодчилар тайёрлай-диган олий ўқув юрти. Саноат, транспорт, қурилиш, машинасозлик, озиқ-овқат ва кимёвий технология, қишлоқ хўжалигини механизациялаш, ахборотлар технологияси, электроэнергетика, менежмент, бухгалтерия хисоби ва аудит қамда молия йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрланади. Тошкент политехника ин-тининг Наманган филиали негизида Наманган саноат-технология ин-ти номи билан ташкил этилган (1991). 1998 й. дан ҳоз. номда. Ин-т касб-ҳунар коллежлари учун муҳандис-педагоглар тайёрлаш бўйича таянч олий ўқув юрти хисобланади. Ин-т таркибида 7 ф-т (механика, машинасозлик, технология, қурилиш, информатика, иқтисодиёт, малака ошириш), 27 кафедра, тадбиркорлик ва бизнес мактаби, академик лицей, ахборот технологиялари ва масофавий таълим бўлими, спорт-соғломлаштириш мажмуалари ҳамда бир қанча касб ва тил ўргатувчи курслар фаолият кўрсатади. Ин-тда бакалавриатнинг 17 таълим йўналиши ва магистратуранинг 11 мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланади.

Ин-т олимлари долзарб йўналишларда, жумладан, озиқ-овқат ресурсларини ривожлантириш, янги қурилиш материаллари яратиш, бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш, халқ хўжалигида қуёш энергиясидан фойдаланиш, қ. х. экинлари ҳосилдорлигини ошириш каби мавзуларда назарий ва амалий ахамиятга молик и. т. ишлари олиб боради. Бир қанча илмий ишлан-малар и. ч. га жорий этилган.

Ин-тда 230 дан ортиқ проф.-ўқитувчи, жумладан, 15 фан д-ри, проф., 110 дан ортиқ фан номзоди, доцентлар ишлайди (2003). Ин-тда аспирантура, магистратура, ўқув-илмий кутубхона (ПО мингдан ортиқ асар) мавжуд. Ин-т бир катор ривожланган хорижий мамлакатлар (АҚШ, Германия, Голландия, Жа-нубий Корея, Франция) билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатган. Ин-т ташкил топгандан бери 10 мингдан ортиқ мутахассис тайёрланди. Ин-тда 2002/2003 ўқув йилида 4100 талаба таълим олди.