НАМАНГАН НОТЎҚИМАЧИ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

НАМАНГАН «НОТЎҚИМАЧИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ — «Ўзбек енгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси таркибидаги саноат корхонаси. 1932 й. да «Беш йиллик» артели номи билан ташкил этилган. 1941—43 й. да фронт учун шинель ва мовутлар ишлаб чикарилган. 1965 й. дан корхона йигирувтўқув нотўқима мато ф-касига, 1982 й. да Балиқчи нотўқима мато ф-каси ишга туширилгач, нотўқима мато и. ч. бирлашмасига айлантирилди. 1994 й. дан ҳоз. номда. 1995 й. да сунъий мўйна и. ч. технологияси ўзлаштирилди.

Корхонада, асосан, маҳсулот ўраш учун нотўқима мато, пахтали ватин ва сунъий мўйна ишлаб чиқарилади. 2002 й. да 16,5 млн. м2 нотўқима матолар тайёрланди.

Loading...