НАМАНГАН — Наманган вилоятидаги шаҳар. Вилоятнинг маъмурий, иқтисодий ва маданий маркази. Аҳоли сони бўйича Фарғона водийсида олдинги ўринда. Ўзбекистоннинг йирик индустриал шаҳарларидан бири. Фарғона водийсининг шим. да, Шим. Фарғона канали билан Намангансой кесишган ерда, 450 м баландликда жойлашган. Майд. 83,3 км2. Июлнинг ўртача т-раси 26,3°, янв. ники —2,3°. Аҳолиси 395,8 минг киши (2003).
Фарғона водийсининг қад. пойтахти Ахсикат (Ахсикент) 1620 й. даги қаттиқ зилзила натижасида вайрон бўлганлиги сабабли, унинг аҳолиси ҳоз. Наманган ш. ҳудудига кўчиб ўтган. Наманган туз кони («Намак кон») яқинида вужудга келган бўлиб, шаҳар номи ўрта асрларга оид тарихий қужжатларда биринчи марта тилга олинади. Заҳириддин Бобур ўзининг «Бобурнома» (16-а.) асарида Наманган қишлоғи ҳақида гапириб ўтган. В. П. Наливкиннинг («Қўқон хонлигининг қисқача тарихи», Қозон, 1886) ёзишича, Наманган 1643 й. га мансуб вақф ҳужжатларида учрайди. 18-а. да Н. Қўқон хонлигига тобе бўлган. Бироқ вилоятни бошқарувчи бек қароргоҳи сифатида ўз аҳамиятини саклаб қолган. У фақат шаҳар аҳолисигина эмас, балки атрофдаги туманлар аҳолисига хам хизмат қилувчи ҳунарман-дчилик маркази бўлган. Деҳқонлар Н. бозорларида ип ва газламалар, мис идишлар, заргарлик буюмлари ва меҳнат қуролларини сотиб олишган. Шаҳарда меъморлик сезиларли даражада тараққий этган.
Хўжа Амин мақбараси (17-а.), Мулла Қирғиз мадрасаси (1911-12) ва Ота Валихон тўра масжиди (20-а.) каби меъморий ёдгорликлари ҳозир ҳам мавжуд. 1817— 22 й. ларда Наманган аҳолиси кучи билан катта Янгиариқ канали қазилиб, сув таъминоти яхшиланди. 1842—45 й. ларда шаҳар баланд девор билан ўраб олинган. 1813—14 й. ларда Наманганга келган рус офицери Ф. Назаров бу ерда шаҳар ҳокимининг девор б-н ўралган саройида анча катта гарнизон борлигини аниқлаган. Қўқон хонлиги ҳукмронлигининг сўнгги кунларигача Наманган бек қароргоҳи бўлиб келди. Туркистон генерал-губернаторлиги таркибида Фарғона маъмурий вилояти тузилгач, Наманган унинг уезд шаҳарларидан бирига айланди. 1894—95 й. ларда уезд муассасалари учун давлат бинолари қуридци. 20-а. нинг бошларида Н. Ўрта Осиёнинг «эски» ва «янги» қисмлардан иборат типик шаҳрига айланди. 1912 й. да шаҳарга Қўқон томонидан т. й. ўтказилди. 1914 й. з-длар сони 17 тага етди. Бундан ташқари, 2 ёғ з-ди ҳам қурилди. Шаҳардаги ҳар минг кишидан 22 таси саноат ишчиси бўлган. 1916 й. да Наманганда Николай II нинг мардикорликка олиши ҳақидаги фармонига қарши меҳнаткашларнинг чиқиши бўлди (қ. Мардикорлик). Большевикларнинг босқинчилик уруши даврида Наманган даги корхоналарнинг карийб 80%ида иш тўхтаб қодди. Урушдан кейин саноат корхоналари тикланиб, ривожлана бошлади. Мотор таъмирлаш, сут-ёғ, консерва, ғишт, пахта тозалаш з-длари, нон к-ти, электр ст-яси ва бир қанча майда маҳаллий саноат корхоналари ишга туширилди. Вилоятда пахтачилик, пиллачилик ва қ. х. нинг бошқа тармоқлари ривожланиши шаҳарда кенг истеъмол буюмлари ва озиқ-ов-қат маҳсулотлари саноатининг ривожланишига сабаб бўлди. Шу даврда шаҳарда 3 электр ст-я, вино ва пиво з-длари, йигирув-тўқув ф-каси, таъмирлаш-механика устахонаси қурилди. Саноатнинг ялпи маҳсулоти йилдан-йилга ортиб борди. 2-жаҳон уруши йилларида шаҳарда пойабзал ф-каси, тикувчилик корхонаси, гўшт к-ти, маҳаллий ва кооператив саноат корхоналари ишга туширилди. Урушдан кейин енгил, озиқ-овқат, оғир, кимё, металлсозлик, электротехника ва курилиш саноатлари ривожланди. Шаҳарни электр энергия билан тўла таъминлаш мақсадида 1946 й. Намангансойда 2-ГЭС курилди. 1949 й. да марказий экскаватор ст-яси ташкил этилиб, бу ерда турли хил экскаватор, скрепер, бульдозер каби қ. х. машиналари таъмирланди. Ўрта Осиёда ягона электротехника з-ди (саноатда ва рўзғорда ишлатиладиган) электр иситкич асбоблари ишлаб чикара бошлади.
Наманган республиканинг енгил ва озиқовқат саноатлари марказларидан бирига айланди. Бу ерда Ўзбекистоннинг тўқимачилик маҳсулотларининг 15%ини ишлаб чиқарувчи йирик тўқи-мачилик корхоналари курилди.
Шаҳарда 36 қўшма корхона мавжуд. Шулардан, Ўзбекистон—Япония «Силк Роад», Ўзбекистон—Швейцария «Нестле», Ўзбекистон — Туркия «АснамТекстиль» ва б. қўшма корхоналарнинг хиссаси салмоқлидир. «Атлас», «Нотўқимачи», «Намангангўштсутсаноат», «Наманганэкстрактёғ», «Наманганмебель», «Намангандонмаҳсулот», «Меҳмаш», «Карбонам», корхоналари фаолият кўрсатмоқда. Шаҳарда 400 дан зиёд кичик ва ўрта бизнес субъектлари бор. Мустақиллик йилларида шаҳар буту нлай ўзгариб кетди. Илгариги тор кўчалар ўрнида кенг ва равон йўллар бунёд этилди. «Бобуршоҳ», «Дўстлик», «Марғилон», «Оромгоҳ», «Уйчи» кўчалари тубдан қайта таъмирланди. Наманган азалдан ўзининг ҳунармандчилиги б-н ном қозонган. Шаҳарнинг турли бурчакларида кичик бозорчалар бўлиб, ҳунармандлар, савдогарлар, деҳқонлар ўз маҳсулотларини ана шу бозорчаларда сотишган. Кейинги 10 й. ичида бу бозорлар ўрнида «Чорсу», «Дўстлик», «Тахтакўприк», «Шоҳбекат», «Жаҳон» сингари замонавий бозорлар қад кўтарди. Шаҳар марказида Амир Темур, Бобур хиёбонлари, «Тинчлик» майдони, Машраб номидаги боғ бунёд этилди. Бобур боғи ҳудудида «Хотира» майдони барпо қилинди. Бобуршоҳ кўчасида академик лицейнинг ўқув биноси ва ётоқхонаси, Дўстлик кўчасида транспорт-алоқа коллежининг биноси қуриб фойдаланишга топширилди. Санъат, маданият, тиббиёт, саноат коллежларининг бинолари тубдан қайта таъмирланди ва жиҳрзланди. Шаҳар марказида тез тиббий ёрдам кўрсатиш маркази, эндокринология, «Она ва бола» марказлари, кўпгина маҳаллаларда амбулаториялар ишга туши-рилди. Аксарият маҳаллаларда гузарлар қурилди. Шаҳарда 21 автотранспорт ва 7 алоқа корхонаси, 48 йирик курилиш корхоналари мавжуд. Транспорт воситалари қатнайдиган кўчаларининг уз. 1010 км. Троллейбус қатнови йўлга қўйилгаи. Аэропорт бор. Вилоят туманларига автобуслар қатнайди. Шаҳарга «Ўздунробита», «Камалак — ТВ» ва «ДЭУ Юнител» қўшма корхоналари хизмат курсатмоқда. Наманганда 38 йирик савдо корхонаси ва кўпгина савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари мавжуд. Наманган республиканинг фан ва маданият марказларидан бири. Шахарда ун-т, 2 ин-т, 10 коллеж, 2 касб-ҳунар мактаби, 2 академик лицей, иктисодиёт лицейи, 51 умумий таълим мактаби, 53 мактабгача тарбия муассасаси бор. 2002/2003 ўқув йилида ун-т ва ин-тларда 11129, ўрта махсус ўқув юртларида 10630 талаба, касб-ҳунар мактабларида 498, лицейларда 1608, умумий таълим мактабларида 76801 ўқувчи таълим олди. Шаҳарда 2 театр, болалар қўғирчоқ театри, 27 жамоат кутубхонаси, 5 клуб, 4 маданият ва истироҳат боғи, 2 маданият саройи, 6 маданият уйи, 5 музей, 2 болалар мусиқа мактаби мавжуд (2003). 5 спорт мактаби, бир канча стадион ва сузиш ҳавзалари, «Пахлавон», «Динамо» спорт мажмуалари, «Дўстлик» теннис майдонлари, отчопар бор. 67 касалхона, 2 туғруқхона, 15 поликлиника, 6 аёллар консультацияси, тиббий диспансер, 4 шаҳар врачлик пункти, санаторий-профилакторийлар аҳолига хизмат курсатмоқда.
Муродулла Ҳайдаров.