НАМАНГАН ВИЛОЯТ ЎЛКАШУНОСЛИК МУЗЕЙИ

НАМАНГАН ВИЛОЯТ ЎЛКАШУНОСЛИК МУЗЕЙИ — маданий-маъифий муассаса. Наманган ш. да жойлашган. 1920 й. да ўлкани ўрганиш мақсадида ташкил этилган. Дастлаб (ша-ҳар тарихига оид ашёлар намойиш қилинган) «Халқлар музейи» сифатида фаолият кўрсатган. 1941 й. дан хрзирги мақомига эга. Музейнинг табиат, тарих, санъат, маънавият ва ус-лубият, адабиёт ва қўлёзмалар ҳамда хазина бўлимлари бор. Музейда ўлка табиати, моддий маънавий маданияти тарихини ўзида акс эттирган 60 мингдан зиёд экспонатлар (жумладан, археологик топилмалар, амалий санъат намуналари, санъат асарлари ва б.) мавжуд. Музей таркибига «Хотира ва қадрлаш уйи», Бобораҳим Машраб уй-музейи, вилоятнинг шаҳар ва туманларидаги бошқа жамоатчилик музейлари кирган. Музейнинг асосий биноси 1986 й. да замонавий лойиҳа асосида қурилган.

Loading...