«НАМАНГАНМАШ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ — «Ўзмашсаноат» уюшмаси таркибидаги йирик корхона. 1962 й. да Наманган машинасозлик з-ди номи билан бунёд этилган. Корхона, асосан, нефть ва газ саноатида, коммунал хўжалигида ишлатиладиган сурилувчи шпинделли эгилувчан клинли пўлат, титан, чўян зулфинлар, сурилмайдиган шпинделли, параллел чуян зулфинлар, коррозиябардош мембранали клапанлар, юқори босимда ишлайдиган вентиллар ишлаб чикаради.
1967 й. да трубопроводли задвижкалар и. ч. ўзлаштирилди. 1973 й. дан бошлаб ДУ-150, ДУ-200 титан задвижкалар тайёрлаш йўлга қўйилди ва 1980 й. га келиб уларнинг номенклатураси 15 хилга етказилди. И. ч. ҳажмлари кўпай-иб, қўшимча иш жойлари яратилди ҳамда маҳсулотларни экспорт қилиш йўлга қўйилди. Задвижкаларнинг янги турларини ўзлаштириш ва чўян ҳамда пўлат қуйма технологияларни жорий қилиш мақсадида янги қуюв цехи қуриб ишга туширилди.
Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг корхонада республика эҳтиёжлари учун зарур ҳисобланган бир неча турдаги импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар тайёрлана бошлади. Бунинг учун, металл юзасига полиэтилен қоилаш ва қуюв цехида пўлат чиқиндиларни эритиб маҳсулотлар қуйиш тех-нологиялари ўрнатилди. Натижада корхонада ишлаб чиқарилган мембранали клапанлар, чўян ва пўлат қуйма зулфинлар ички ва ташқи бозорда сотилмоқда. Маҳсулотлар (пайвандланган, қуйма пўлат зулфинлар), асосан, Белоруссия, Козоғистон ва Россия давлатларига экспорт қилинади.