НАМАНГАНСОЙ

НАМАНГАНСОЙНаманган вилоятидаги сой. Чатқол тоғларининг қорли чўққиларидан бошланувчи Поччаотасойдан Заркент қишлоғи ёнида сув олади. Адирлар ва адирлар орасидаги текисликларни кесиб ўтади. Уз. 48 км. Қор ва ёмғир сувидан тўйинади. Йиллик сув сарфининг 60% баҳор ва. ёз ойларига тўғри келади. Янгиқўрғон ва Наманган туманлари экин майдонларини суғоради.

Loading...