НАМАНГАНТЕКСТИЛЬ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

«НАМАНГАНТЕКСТИЛЬ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ — «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси таркибидаги йирик тўқимачилик корхонаси. Корхонада, асосан, пахта толасидан калава ип, сур (хом) ва тайёр газламалар, нотўқима матолар ҳамда харидорлар буюртмаси асосида тикувчилик маҳсулотлари тайёрланади.

Корхона 1967 й. да Наманган шойи ва костюмбоп газламалар к-ти номи билан ишга туширилган. 1974 й. да ЎзССР 50 йиллиги номидаги «Наманган шойи ишлаб чиқариш» бирлашмаси деб номланди. 1994 й. да бирлашма очиқтурдаги акциядорлик жамиятига айлантирилди. 1998 й. дан ҳоз. номда. «Намангантекстиль акциядорлик жамияти» а. ж. вискоза, лавсан толалар ва уларнинг аралашма толаларидан кўйлакбоп, плашбоп газламалар, сунъий ип газламалар и. ч. га ихтисослашди. Четдан сунъий толаларни харид қилиш имкониятлари чекланганлиги сабабли к-тда 1997 й. дан бошлаб пахта толасидан маҳсулот и. ч. йўлга қўйилди. Корхона таркибида йилига 6,3 минг т калава ип и. ч. қувватига эга бўлган 1-ва 2-йигирув фкалари, йилига 28,1 млн. м сур ва 28,5 млн. м тайёр газлама и. ч. қувватига эга бўлган тўқув ф-каси, гул босиш-пардозлаш ф-каси, Ҳаққулобод ш. даги тикув ф-каси бор. 1997 й. да Германиянинг «Тручлер», «Гроссенхайнер», «CSM» фирмаларининг замонавий технологиялари билан жиҳозланган 2-йигирув ф-каси ишга туширилди ва жаҳон бозорида рақобатбардош ип газламалар тайёрлана бошлади. Жанубий Корея ва Туркия давлатларига пахта калава ип экспорт қилади. Акциядорлик жамиятида 5 мингга яқин ишчихизматчилар меҳнат қилмоқда. 2002 й. да 6 минг т калава, 22 млн. м сур газлама, 21,9 млн. м тайёр газламалар, 320 минг м нотўқима матолар ишлаб чикарилди.

Loading...