НАМЛИК — хаводаги сув буғлари ва физик жисмлар таркибидаги сув миқдори; об-ҳаво ва иқлимни, жисмларнинг хоссаларини белгилайдиган омиллардан бири. Намлик ҳавонинг сув буғлари-га, жисмларнинг сувга қанчалик тўйинганлигига, уларнинг табиатига, зичлигига ёки ғоваклигига, ички ва ташқи сиртлари ўлчамларига боғлиқ. Одатда, Намлик жисмнинг дастлабки оғирлигига (оғирлик бўйича Намлик) ёки ҳажмига (ҳажмий Намлик) нисбатан фоизларда белгиланган сув миқдори билан ифодаланади. Уни материалнинг қуруқ қисми массаси бирлигига нисбатан олинган сув миқдори билан ҳам ифодалаш мумкин. Материаллар (Мас, пахта, тахта), мақсулотлар (дон ва б.) нинг Намлик даражасини белгилаб қўйишнинг халқ хўжалигида аҳамияти катта. Кўп жисмлар (Мас, дон, цемент) маълум Намлик дагина мўлжалланган мақсад учун ярайди. Одам, жонивор ва ўсимликларнинг ҳаёти ҳам маълум даражадаги Намлик ва муҳитнинг нисбий намлигига боғлиқ (яна қ. Ҳаво намлиги). Н. миқдори махсус асбоб — намлик ўлчагич билан ўлчанади.