НАМОЁН

НАМОЁН (форс. — кўриниш, манз-ра) — нақш мужассамоти; атрофи ҳошия нақш (кўпинча занжира, рута) билан ўралган безак, тасвир ва б. дан иборат. Амалий безак санъатида вокелик (чаманзор, боғу бўстон, дарё, гул, барглар ва б.) нинг шартли умумлашма тасвирий образини ўзида акс эттиради. Асосан, Ўрта Осиё наққошлигига хос бўлиб, мустақил нақш мужассамотининг энг мураккаб тури. Намоён яратишда уста наққошлар гириҳ ва ислимий нақшлардан моҳирона фойдаланади, Намоённи узоқ ва яқиндан кўринишини қисобга олади. Нақшнинг банд ва танобларини даражаларга ажратиб, би-ринчи даражали нақш чизикларига алоҳида аҳамият беради. Намоёнда гириҳ асосий, ўсимликсимон нақш тўлдирувчи ўрин тутади ва у асосий нақш (ги-риҳ)ни босиб ўтмайди. Фақат гирихдан тузилган Намоёнда ҳам асосий ва тўлдирувчи нақшлар бўлади, яъни йирик гириҳлар ичига майдалари чизилади. Ўзбекистон ҳудудидаги ҳар бир воҳада Намоён бир-биридан фарқ қилувчи ўзига хос безак услубига эга: Хива наққошлигида Намоён бандлари бирбири билан ўзаро четан каби боғланади, барглар кам ишлатилади, мужассамот ривожланиш хусуси-ятига эга, унда ҳаракат, мавж кўпроқ кўзга ташланади; Тошкент нақкршлигида Намоёнлар ўсимлик гулларининг кўплиги билан ажралиб туради; Фарғона Н. ларида табиатдаги гул, барг, мевалар ва б. тўғридан-тўғри табиий шакдда тасвирланади. Замонавий меъморликда, бинолар безакларида, мустақил амалий безак санъати асарларида Намоёнлар ранг-баранг: меҳроби Н., чорси Н., серафтор Намоён, мажнунтол Н. ва б. Жумладан, Навоий театри биноси безакларида Намоённинг ажойиб намуналарини кўриш мумкин.

Prev Article

НАМИБИЯ

Next Article

НАМОЗ