НАМОЗ

НАМОЗ (форс.) — ислом кўрсатмалари бўйича бажариладиган махсус ибодат тури; исломдаги 5 рукндан бири. Намоз мусулмонларга меърож кечаси (қ. Исро ва меърож) фарз қилинган биринчи ибо-датдир. Бир кеча-кундузда 5 маҳал (бомдод, пешин, аср, шом, хуфтон) Н. ўқиш фарз ҳисобланади. Намоз ўқиш «Аллоҳу акбар» деб такбир айтиш билан бошланиб, сано, Қуръон оятларидан тиловат қилишда дуолар ўқиш, рукуъ, сажда, тиз чўкиб ўтириш, салом беришларни ўз ичига олади. Намознинг бир неча турлари мавжуд. Мас, фарз, вожиб, суннат, нафл, ишроқ, таҳажжуд, қазо, шукри вузу, жаноза ва б. қўшимча Н. лар борки, уларни адо этиш мусулмон кишининг ихтиёрий ибодати саналади. Фарз, вожиб, суннат Н. лари эса адо этилиши шаръан талаб этилувчи Намозлар сирасига киради.

Намоз ўқиш учун намозхоннинг бадан ва кийимлари ҳамда ўқиш жойи пок бўлиши шарт. Намоз қиблага — Маккадаги Каъба ибодатхонасига қараб ўқилади. Уни ўқишда махсус тўшама — жойнамозагм фойдаланиш одатга айланган. Намозни киши бир ўзи ёки жамоа бўлиб ўқиши мумкин, лекин жума кунидаги жума Намоз ини масжидда жамоа билан ўқиш тавсия этилади. Жамоа бўлиб Намоз ўқиганда намозхонлар қатор туради, улардан бири (имом) имомликка ўтади. Намоз пайтида гапириш, ейиш, ичиш, кулиш, йиғлаш, йўталиш, турли ҳаракатлар қилиш ва б. мумкин эмас. Касал ва ногиронлар Намозни ўзларига қулай ҳолатда ўқийдилар.

Исломдаги мазхаблар кўрсатмаларида Намоз ўқиш қоидаларининг бир-биридан фарқ қиладиган жиҳатлари бор. Ўзбекистонда Намоз, асосан, ҳанафийлик мазҳабига мувофиқ ўқилади.