НАМУД

НАМУД (форс. — кўриниш, намоён бўлиш) — маком ашула йўлларида муайян шўъбанинг бошқа шўъбаларда ишлатиладиган куй тузилмаси. Ҳар бир Намуд шўъбанинг бош куй жумлаларидан олиниб, шу ва б. маком қисмларида авж сифатида фойдаланиши мумкин. Намудлар фойдаланиладиган шўъба таркибидаги куй ва дойра усулига мослаб олинади ҳамда мақомларнинг муҳим шакллантирувчи воситаси саналади. Шашмақомда Намудлар сони ўндан ортиқ бўлиб, Сарахбор, Талқин ва Наср шўъбалари асосида юзага келган. Улар Уззол, Ушшоқ, Мухайяри Чоргоҳ, Баёт, Наво, Ораз, Дугоҳ, Сегоҳ, Насруллойи ва б. Н. ларидир. Булардан Уззол Н. и — Бузрук ва Рост мақомлари, Ушшоқ Н. и — Бузрук, Рост макрмлари, Мухайяри Чоргоҳ Н. и. — Бузрук, Рост, Сегоҳ ва Ироқ мақомлари, Наво Н. и ва Ораз Н. и — Наво ва Сегоҳ мақомлари, Сегоҳ Намуди — Рост ва Сегоҳ мақомлари, Насруллойи Намуди — Бузрук ва Сегоҳ мақомларининг шўъбаларида авж ўрнида ишлатилади. Намуд лардан бастакорларнинг йирик шаклдаги куй ва ашулаларида қам кенг фойдаланилган. Асарларда ўрнига қараб муайян Намуднинг куй-оҳанглари, вазни ва ҳажми бўйича турлича кўринишлари ишлатилиши мумкин. Мақом, шунингдек, мумтоз ашула ва чолгу йўлларида ўхшаш услубда фойдаланадиган бошка махсус куй тузил маларидан Зебо пари ва Турк авжлари Намудлар қаторида ўрин тутади.

Ад.: Ражабов И., Мақомлар масаласига дойр, Т., 1963.