НАМУДЛИҒ

НАМУДЛИҒ — Илоқдаги Шаҳар харобаси (6—11-а. лар). Намудлиғ Ангрен ш. яқинида, Оҳангарон дарёсининг ўнг соҳилида жойлашган. 1966—67 й. ларда ўрганилган. Намудлиғнинг майд. 70 га,’ 5 бурчакли қалъа ва кенг шаҳристондан иборат бўлиб, даре ва унинг ирмоклари билан мудофааланган. 3—4-а. ларда мудофаа деворлари билан ўралмаган турар жойлар пайдо бўлган. Бу даврда тирнаб учбурчак нақшлар солинган, қизил охрасимон бўёклар билан йўл-йўл чизиклар туширилган ва ҳайвон шаклидаги тутқичли сопол идишлардан фойдаланилган. 5—6-а. ларда Намудлиғ шаҳарга айланган. 9—10-а. ларга келиб кумуш ва б. рангли металларни қайта ишловчи ҳунармандлик корхоналари ривожланиши билан шаҳар гуллаб яшнаган. Намудлиғда металл эритиш ва кулолчилик печи, каолин ва буёк, модда сақланадиган жойлар топилган. Намудлиғ даги идишлар қўлда ва кулолчилик чархида ясалган. Ундан шиша, сопол идишлар, ҳар хил тангалар топилган. Уларга охра ва ангоб билан жило бериш расм бўлган Шаҳар 11-а. да инқирозга учраган.

Loading...