НАНАЙ ТИЛИ

НАНАЙ ТИЛИ — тунгус-манжур тиллариаан бири. Россия Федерациясининг Хабаровск ва Приморье ўлкалари ва қисман Хитойда тарқалган. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 8 мингдан ортиқ. 3 лаҳжага бўлинади: амур (уссури), ку-рурми, сунгари. Амур лахжасининг найхин шеваси адабий Нанай тилига асос бўлган. Нанай тили фонетикаси унлиларнинг кўплиги, синтаксиси эса содда гапларнинг қўшма гапларга нисбатан кўп қўлланиши ҳамда аникланмиш — аникловчи мослашувининг йўклиги билан ажралиб туради.

Россия Федерациясидаги Нанай тили учун 1931 й. да лотин графикаси асосида, 1963. й. да рус графикаси асосида ёзув яратилган.

Loading...