НАНСЕН

НАНСЕН (Nansen) Фритьоф (1861.10.10 — Кристиания (ҳоз. Осло) яқинида — 1930.13.5) — норвег сайёҳи, океанограф, жамоат арбоби. 1880—82 й. ларда Кристиания ун-тида ўқиган. 1897 й. дан ўша ун-тда зоология проф., Петербург ФА фахрий аъзоси (1898). 1888 й. да биринчи бўлиб чанғида Гренландиянинг жан. қисмини кесиб ўтиб, унинг ички р-нлари бутунлай муз билан қопланганлигини аниклади. 1893 й. махсус қурилган «Фрам» кемасида Шим. қутбни забт этиш мақсадида йўлга чиқади ва Шпицберген о. гача етиб борди. 1895 й. да Нансен экспедиция қатнашчиси Ф. Я. Иогансен билан «Фрам»ни тарк этиб, и. т. ўтказиш учун қутб томон юрди, лекин 86°14’ ш. к. дан орқага қайтишга мажбур бўлди.

«Фрам»да океанографик, метеорологик кузатувлар олиб борилди, Шим. Муз океани саёз эмаслиги аниклан-ди, сузиб юрган музлар ҳаракатига Ернинг суткалик айланиши таъсири кашф қилинди. Нансен 1902 й. да Кристианияда Марказий океанографик лаб. ташкил этди. 1913 й. да Шим. Муз океани қирғоғи бўйлаб сузиб, Енисей дарёси қуйилиш жойигача етиб борди, ундан Шарқий Сибирнинг жан. қисми ва Узоқ Шарққа саёҳат қилди. 1914—18 й. ларда Миллатлар лигасининг ҳарбий асирлар масаласи бўйича Бош комис-сари бўлган. Нансен но-мига Арктика ва Антарктикада бир қанча объектлар қўйилган. Инсонпарварлик фаолияти учун Нансенга Нобель Тинчлик мукофоти берилган (1922).

Loading...